Божхона соҳасида «Экспорт уч қадам» тизими қандай самара бермоқда

Фото: Тошкент вилояти Божхона бошқармаси

Божхона соҳасида экспорт операциялари  бўйича яратилган «Экспорт уч қадам« тизими, бугунги кунда Тошкент вилоят божхона бошқарма тассаруфидаги барча божхона постларида тадбиқ этилган. Лойҳа 2024 йил 25 мартдан “Экспорт” божхона режимига жойлаштирилган товарларни автомобил транспортида амалга оширилаётган ташувчилар учун ишга туширилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар беряпти.

“Экспорт уч қадамда” тизими орқали товар ва транспорт воситаларининг расмийлашитируви соддалаштирилган тартибда 3 босқичда экспорти амалга оширилмоқда.

«Биринчи босқичда Экспорт шартномаси шакиллантирилади.

Иккинчи босқичда тизим ёрдамида транспорт хужжати ва шартнома маълумотлари асосида экспорт декларацияси автоматик шакллантирлади.

Учинчи босқичда Чегара божхона постида экспорт декларацияси расмийлаштирилади ва бир вактнинг ўзида транспорт назорати амалга оширилади», – дейилади хабарда.

”Экспорт уч қадам” тизиминигн амалиётга жорий этилиши нафақат божхона балки бошқа соҳаларда ҳам яратилаётган қулайликларнинг бош мақсади, тадбиркорлик субъёктларининг ортиқча харажатларини қисқартириш ҳисобланади.

 

“Экспорт уч қадамда” тизими жорий этилгандан бошлаб бугунги кунга қадар, Бошқарма тассаруфидаги “Яллама” чегара божхона пост орқали 184 та ҳамда “С.Нажимов” чегара божхона пост орқали 206 та экспорт божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.