Хоразмда бозор ёниб кетди (видео)

Videodan skrinshot

Ижтимоий тармоқларда Хоразмнинг Ҳазорасп туманидаги эски бозор ёнганлиги тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий ахборот эълон қилди.

Бугун, 18 июнь куни соат 02:30 да Ҳазорасп тумани “Боғдор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Ҳазорасп унверсал савдо комплекси” АЖ ҳудудида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Хабарга асосан ёнғин-қутқарувчилар соат 02:35 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 04:04 да тўлиқ бартараф қилинган. Ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин майдонини бошқа дўконларга ўтиб, кенгайиши олди олинган ва савдо комплекси ҳудудининг 4200 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин натижасида 300 кв.м майдонда аралаш турдаги моллар савдо дўконлари ёниб зарарланган. Ёнғиннинг юзага келиш сабаби ҳамда моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ бошлиқлари ҳамда туман ҳокими чиққан.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.