БРИКС ўйинларида Ўзбекистон яна битта олтин медалга сазовор бўлди
Россия Федерациясининг Қозон шаҳри мезбонлик қилаётган БРИКС ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учинчи олтин медалига сазовор бўлди. Кун давомида атлетлар яна 2 та бронза медалини қўлга киритишди. Батафсил:
Олтин медаль:
Даря Латишева (ушу, нанқуан).
Бронза медаль:
Шаҳбоз Холмирзаев, Меҳрожбек Маматқулов, Евгений Агафонов, Давржон Давронов (академик эшкак эшиш, М4х);
Алишер Турдиев, Давржон Давронов, Дилшоджон Худойбердиев, Фазлиддин Каримов, Шахриёр Ҳамдамов, Шуҳрат Шодиев, Евгений Агафонов, Обиджон Жўрақулов, Фарруҳ Облақулов (академик эшкак эшиш, М8+).
Тўртинчи кунги беллашувлардан сўнг делегация 3 та олтин, 7 та кумуш ва 17 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида Россия, Беларус, Хитой ва Эрондан сўнг бешинчи ўринда кетмоқда.
Шарҳлар