Британия фермалари энди ишчиларни Марказий Осиёдан ёлламоқда

Фото: Agroexpert

2023 йилда Буюк Британиядаги мавсумий теримга ишчиларининг қарийб чорак қисми Марказий Осиёдан келган. Уларнинг сони ортиши кутилмоқда. Бу Россия Украинада бошлаган урушнинг оқибатларидан бири бўлиб, ундан олдин мавсумий ишчиларнинг аксарияти Украинадан келарди.

Ҳосил мавсуми

Чингиз Мақситов Буюк Британиядаги қирғизистонлик мавсумий ишчилар бир-бири билан мулоқот қиладиган махсус чат маъмури. Унинг сўзларига кўра, 2023 йил баҳорида у Ижевскда ишлаган, Британия фермасида ишлаш имконияти ҳақида билиб, виза учун ариза топширган ва бир ойдан кейин шу ерга келган.

У Лондон жанубида жойлашган Кент шаҳридаги фермада иссиқхоналарда сабзавот ва меваларни йиғиш билан шуғулланган. “Иш анча қийин, умуртқам ҳали ҳам оғрияпти. Аммо агар Россияда сиз [ойига]  60-70 минг рубль ишлаб олган бўлсангиз, Англияда иссиқхонада икки баравар кўп пул ишлашингиз мумкин, – дейди Мақситов.

2023 йил июнь ойида Буюк Британия парламенти кутубхонаси веб-сайтида мавсумий ишчилар ҳақида махсус ҳисобот эълон қилинди. Унда айтилишича, 2019 йилгача ушбу бозорда ўнлаб йиллар давомида Шарқий Европа мамлакатлари: Болгария, Руминия, Польша аҳолиси ҳукмронлик қилган. Бундан ташқари, нисбатан яқин вақтгача Буюк Британия Европа Иттифоқининг бир қисми эди ва иш ҳужжатлари билан боғлиқ барча муаммолар имкон қадар соддалаштирилган тарзда ҳал қилинарди.

2023 йилда сабзавот ва меваларни йиғиш билан шуғулланадиган мавсумий ишчилар учун квоталар 45 минг визани ташкил этди. 2024 йилда у 55 мингта визага кўтарилиш имконияти билан қолади. Расмий равишда, 2024 йил бу дастур амалда бўладиган сўнгги йилдир, аммо Миллий фермерлар иттифоқи унинг узайтирилишига ишончи комил. Квотани кенгайтиришдан ташқари, улар визанинг амалдаги олти ойи ўрнига тўққиз ойга амал қилишини талаб қилишмоқда. Улар технологиянинг ўсиши туфайли чет эл ишчи кучидан қутулиш учун кўп йиллар керак, деб ҳисоблашади.

2023 йилда Буюк Британияда ишлаётган марказий осиёлик ишчилар сони ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. Меҳнат бозорини таҳлил қилувчи SIA компанияси 2022 йилда уларнинг тўртдан бир қисми борлигини таъкидлади ва 2023 йилда яна кўплари келиши мумкинлигини тахмин қилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.