,

Британия G7 мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб Украинага хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги шартномани имзолади

Премьер-министр Великобритании и президент Украины
Фото: president.gov.ua

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак ва Украина президенти Владимир Зеленский Киевда хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича келишувни имзолади. Ҳужжат имзолангани акс этган видео Зеленскийнинг Телеграм-каналида эълон қилинди.

Буюк Британия бош вазирининг офисида маълум қилинишича, келишув доирасида Буюк Британия «агар Украина яна Россия томонидан ҳужумга учраса» у билан маслаҳатлашиб, Киевга «тезкор ва доимий» ёрдам кўрсатиши шарт. Бундан ташқари, келишув Буюк Британия Украина хавфсизлигини таъминлаш учун қабул қилган ва амалга оширадиган қатор чора-тадбирларни, жумладан, разведка маълумотларини алмашиш, киберхавфсизлик, тиббий ва ҳарбий тайёргарлик, мудофаа саноати соҳасидаги ҳамкорликни ҳам ўз ичига олади.

“Агар 1991 йилдан кейин Британия ва бошқа давлатлар билан хавфсизлик кафолатларининг бундай даражасига эришилганида, Россия тажовузкорлиги бўлмаган бўларди”, — дея изоҳ берди Зеленский ҳужжатнинг имзоланишига изоҳ берган ҳолда (УНИАН дан иқтибос).

Жаноб Сунак бугун, 12 январь куни Киевга ташриф буюриб, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик шартномасини имзолади ва Киевга 2024 ва 2025 йилларни қамраб олган 2,5 миллиард фунт стерлинг миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.

2023 йил июлида Вильнюсда бўлиб ўтган НАТО саммитида G7 давлатлари Украинага хавфсизлик кафолатларини беришга келишиб олди. Ҳозир Украина томони бу борада АҚШ, Италия, Франция, Канада ва Япония билан музокаралар олиб бормоқда. Европа Иттифоқи Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича G7 декларациясига қўшилди. Европа Иттифоқининг олтита давлати – Австрия, Венгрия, Мальта, Польша, Словакия ва Хорватия ҳужжатни қўллаб-қувватламади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.