,

Британия қироли Карл III да саратон касаллиги аниқланди

Карл III
Фото: Aaron Chown/Pool Photo

Буюк Британия қиролида саратон касаллиги аниқланди. Даволаниш мобайнида у рамзий мажбуриятларини бажаришда давом этади, бироқ оммавий тадбирларда қатнашмайди.

Букингем саройи баёнотида айтилишича, қирол “ўзининг даволаниш жараёнига нисбатан ижобий кайфиятда қолмоқда ва ўз оммавий мажбуриятларига тўлиқ кўламда қайтишини сабрсизлик билан кутмоқда”.

Қирол вакиллари саратоннинг турини ошкор қилмади, аммо бу простата саратони эмаслигига урғу берди.

Эслатиб ўтамиз, январь охирида Карл III унга простата бези катталашгани ташхиси қўйилганидан кейин муваффақиятли операция қилинган, шундан кейин у ўзини яхши ҳис қилаётгани хабар берилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.