Британия компанияси Самарқандда венчур инвестициялар учун ваколатхона очишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон элчихонасида Британиянинг Sturgeon Capital компанияси бош директори Киян Зандиа билан Ўзбекистондаги стартап лойиҳаларга Буюк Британиядан венчур капитал инвестицияларини жалб қилиш масалалари муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Киян Зандианинг сўзларига кўра, Sturgeon Capital 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, Марказий Осиёдаги активларни бошқариш ва стартапларга сармоя киритишга ихтисослашган. Бугунги кунда компания Zoodmall.uz, “Арзон Аптека” ва “Финмедиа” каби Ўзбекистондаги стартап лойиҳаларига қарийб 6,5 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган.
Британия томони ўзбек ёшларининг истиқболли инновацион ғоялари ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга, шунингдек, Самарқанд вилоятида венчур инвестициялар бўйича ваколатхона очишга тайёрлигини билдирди.
Шарҳлар