Бу йил қанча абитуриентга имтиҳонда қатнашиш учун рухсатнома берилди
Рўйхатдан ўтиш талабларини тўлиқ бажарган 805 687 нафар абитуриентга тест синовларида иштирок этишга рухсат берилди. Бу кўрсатгич ўтган йили 948 минг 486 нафарни ташкил этган эди.
Тест синовларида иштирок этиши белгиланган абитуриентларнинг 422 399 нафари хотин-қизлар (52,4 %), 383 288 нафари эркаклардан (47,6 %) иборат.
Жорий йилда 489 118 нафар (60,7 %) абитуриент тест синовида иштирок этиш учун белгиланган тўловдан озод этилган.
Жорий йилда доимий яшаш ҳудуди бўйича энг кўп Самарқанд вилоятида 95 979 нафар, Қашқадарё вилоятида 92 636 нафар, Фарғона вилоятида 79 808 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.
Абитуриентларнинг 46 244 нафари алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига, 12 851 нафари олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган.
Рўйхатдан ўтишда 22 632 нафар абитуриент чет тилидан халқаро сертификат юклаган бўлиб, улардан 20 063 тасининг ҳақиқийлиги тасдиқланди, 2 569 та сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмади.
Шарҳлар