Бу йил хотин-қизларга ўтган йилгига қараганда кам тавсиянома берилди

Foto: edu.uz

Бу йил 18,4 минг хотин-қизга ўқишга кириш учун тавсиянома берилди. Ажратилган грант 20 мингта эди.

Республика бўйича жами 18 481 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди ва 18 372 нафар талабгорга тавсиянома бериш рад этилди.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси хабар беришича, талабгорларнинг мобил телефон рақамига тавсиянома беришга тавсия этилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилган. Шунингдек, тавсиянома олиш учун ариза берган хотин-қизлар xotin-qizlar.uz электрон платформаси орқали ўзларида тавсиянома бор ёки йўқлигини текшириш имконияти яратилган.

2023 йилда тасвиянома учун 50,6 минг талабгор ариза берган. Шундан 38,7 мингига тавсиянома берилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.