Бу йил ўқишга ҳужжат топширган абитуриентлар сони сезирарли даражада камайди
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг маълум қилишича, 2024/2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида қатнашиш учун 894 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.
Абитуриентларнинг жорий ва аввалги йиллар битирувчилар бўйича тақсимоти:
- жорий йил битирувчилари – 410 334 нафар;
- аввалги йиллар битирувчилари – 483 945 нафар.
Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:
- эркаклар – 431 806 нафар;
- аёллар – 462 473 нафар.
Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
- ўзбек тили –784 458 нафар;
- рус тили – 84 774 нафар;
- қорақалпоқ тили – 22 534 нафар;
- бошқа тиллар – 2 513 нафар.
Маълумот учун, 2023/2024-ўқув йили учун 1 млн. 18 минг, 2022/2023-ўқув йили учун 1 млн. 214 минг талабгор ўқишга ҳужжат топширган эди. Бу эса жорий йилги абитуриентлар сони сезирарли даражада камайганини кўрсатмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар