Бу йил Ўзбекистоннинг тўртта аэропорти хусусий бизнес бошқарувига ўтказилади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида шу йил мамлакатимиздаги тўртта – Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортларини хусусий секторга ўтказиш режалари ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри ёзади.
Аввалроқ Самарқанд аэропорти Air Marakanda компаниясининг бошқарувига ўтказилган эди, бу эса рейслар сонининг 2,5 баробарга кўпайишига олиб келди.
“Шунингдек биз темир йўл соҳасида ҳам катта ўзгаришларни бошлаяпмиз. Бунда инвесторларнинг фаол иштирок этишларини сўрайман”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Улашиш:
Шарҳлар