Бу маҳсулотлар организмда қариш жараёнини тезлаштиради
Кунлик танаввул қилинаётган таомлар инсон саломатлигига таъсир қилиб, организмнинг қариш жараёнини рағбатлантириши мумкин. ССВ ана шундай маҳсулотлар рўйхати ва уларнинг танага таъсири хусусида маълумот берди.
Шакар ва барча шакарли маҳсулотлар. Ширинхўрлар навбатдаги десерт билан ўзларини хурсанд қилаётганларида организмда гликация жараёни ишга тушади ва АГE ва РАГE молекулалари тўплана бошлайди. Улар йиғилган жойда яллиғланиш жараёни доимий равишда сақланиб, органларнинг нормал ишлаши бузилади. Шу тарзда “ёшга доир” касалликлар бошланади.
Транс ёғлар. Уларнинг асосий манбалари — фастфуд ва маргарин. Бу ёғлар қариш жараёнини тезлаштиради. Чунки улар қон томирларини торайтириб, унинг оқимини бузади. Оқибатда юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш хавфи сезиларли даражада ортади.
Қаҳва ва кофеинли ичимликлар (энергетиклар). Кофеиннинг кўп миқдори тана ҳужайраларининг сувсизланишига, бу эса моддалар алмашинувининг бузилишига олиб келади. Энергетикларда кофеиннинг таъсири натрий билан янада кўпроқ бўлади. Терининг эрта қаришини олдини олиш учун ҳар қаҳва ичганингиздан кейин албатта бир стакан сув ҳам ичиш муҳимдир.
Спиртли ичимликлар. Уларни мунтазам ичиш жигарга жиддий таъсир қилади. Чунки алкогол ушбу фильтрловчи органда токсинлар тўпланишига, бу эса организмда яллиғланиш жараёнлари бошланиши ва турли касалликларга олиб келади.
Ўта шўр маҳсулотлар (пишлоқ, пицца (айниқса пепперони), чипс, крекерлар). Туз танадаги сувни ушлаб қолади ва бу ҳужайраларнинг қисқаришига олиб келади. Натижада сувсизланиш юзага келади. Бу эса, табиийки, қариш жараёнини тезлаштиради.
Шунингдек, ССВ тақдим қилган рўйхатнинг давомида қайта ишланган гўшт (колбаса, сосиска ва бекон), қовурилган картошка, устки қобиғи оч жигарранг бўлгунча қовурилган ёки печда пиширилган барча таомлар келтирилган. Бу иштаҳаочар ранг, юқорида айтганимиз, гликация жараёнига бевосита боғлиқ, ҳаттоки бу таомга шакар қўшилмаган бўлса ҳам.
Шарҳлар