Будапештда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон шарафини кимлар ҳимоя қилади
10-23 сентябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади. Тарихда 45-маротаба ташкил этилаётган Олимпиадада 3500 нафарга яқин шахматчи иштирок этиши кутилмоқда.
Терма жамоа мураббийлар штаби Будапештга чемпионлик ҳимояси учун борадиган таркибни эълон қилди.
Икки йил аввал Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида қаҳрамонларга айланган Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев ҳамда Жаҳонгир ва Шамсиддин Воҳидовлар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш билан бирга чемпионлик унвони учун дона суради.
Жамоанинг ўртача рейтинги 2684 ни ташкил этади. Бу эса рўйхатдаги 3 та давлатдан кейин энг юқори 4-натижа ҳисобланади.
Ченнайда Ўзбекистон терма жамоаси 19 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра Арманистонни ортда қолдириб, тарихда илк бор Олимпиада чемпионига айланганди. Арманистон кумуш, Ҳиндистон-2 жамоаси бронза медалини қўлга киритганди.
Олимпиадада Ўзбекистон терма жамоасига собиқ жаҳон чемпиони Владимир Крамник мураббийлик қилади.
Будапешт шаҳрида ўтадиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг аёллар мусобақасида Афрўза Ҳамдамова, Нилуфар Ёқуббоева, Маржона Маликова, Нодира Нодиржонова, Умида Омонованинг иштироки белгилан.
Шарҳлар