Бугун 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионитида жанг ўтказади

Foto: uza.uz

4 декабрь куни Таиландда давом этаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг бешинчи кун беллашувларида 22 та жуфтликдаги жанглар ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Мужибилло Турсунов, Ҳавасбек Асадуллаев, Жавоҳир Умматалиев, Фарзона Фозилова ва Сабина Бобоқулова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Кун давомида кечадиган жангларда маҳоратли чарм қўлқоп усталаримиздан Мужибилло Турсунов -67 килограмм вазнда қирғизистонлик Алмаз Оразбеков билан, Ҳавасбек Асадуллаев -71 килограммда хитойлик Гуофенг Ли билан, Жавоҳир Умматалиев -75 килограммда таиландлик Вирапон Жонгжоҳо билан, Фарзона Фозилова -48 килограммда таиландлик Типсатча Ёдвари билан, Сабина Бобоқулова -50 килограммда мўғулистонлик Хулан Алтанбек билан рўбарў келади.

Маълумот учун, қитъа чемпионати баҳслари 12 декабрга қадар давом этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.