Бугун “Бакра Ойи” ҳодисаси юз беради. Ой одатдагидан ёрқинроқ ва каттароқ кўринади
Бугун 19 август куни ажойиб астрономик ҳодисалардан бири кузатилади яъни осмонда супер Ой ва мовий Ойнинг комбинацияси кўринади.
Мутахассисларга кўра, бу йил 19 август, 17 сентябрь, 17 октябрь ва 15 ноябрь кунлари супер Ой ҳодисаси бўлиши кутилмоқда, лекин биринчиси ҳаммасидан ўзгача бўлиши мумкин.
Августда содир бўладиган тўлин Ойлардан бирининг номи “Бакра Ойи”. Бу ном йилнинг шу мавсумида катта кўллар ва бошқа йирик сув ҳавзаларида бакра балиқларини тутган ҳинд қабилалари билан боғлиқ дейилади.
Мовий Ой номининг рангга ҳеч қандай алоқаси йўқ. У инглизча “Onye in a Blue Moon” ибораси билан боғлиқ.
Мовий Ойнинг 2 та тури бор: мавсумий ва ойлик. 19 августда содир бўладиган мовий Ой мавсумий бўлади. NASA маълумотларига кўра, ундан кейинги мавсумий мовий Ой 2027 йил май ойида кутилмоқда.
Бундай ҳодисалар ораси 20 йилгача бўлиши мумкин. “Бакра Ойи” ва мовий Ойнинг кейинги жуфтлиги 2037 йил январ ва март ойларида кузатилади.
Супер Ой ҳодисасида Ой одатдагидан анча ёрқинроқ ва каттароқ кўринади, лекин аслида бундай эмас. “Ой иллюзияси” мавжуд, унда Ой уфққа яқин бўлганда осмондаги баландлигига қараганда каттароқ кўринади.
Ойнинг кратерларини кўриш учун телескоп ёки дурбиндан фойдаланиш мумкин.
Шарҳлар