Бугун Яшил Тошкент челленжи ўтказилмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан 9-ноябрь куни пойтахтда «Яшил шаҳар» куни ўтказилмоқда. Унда барча ташкилот, корхона ходимлари ҳамда фаол фуқаролар дарахт экиш челленжида иштирок этиши кўзда тутилган
Пойтахтнинг иқлим шароити ва мавсумий хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ягона экотизимни сақлаш учун, мутахассислар дарахтларнинг яхши илдиз отиши учун қаламчалар ўрнига 2 ёшдан катта кўчатларни экишни ва суғориш тизими мавжуд жойларни танлашни тавсия этишади.
Минтақамизда тарихан ўзини яхши кўрсатган манзарали дарахтларнинг қуйидаги турларига эътибор қаратиш лозим:
Чинор
Лола дарахти
Липа
Каталпа
Заранг
Қайрағоч
Эман
Оқ/пушти акация
Улашиш:
Шарҳлар