Бугун «Пахтакор» Ироққа қарши майдонга тушади

Foto: uza.uz

Бугун Элит Осиё чемпионлар лигасида учинчи тур доирасида “Пахтакор” сафарда Пахтакор “Ал Шорта” клубига қарши майдонга тушади.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да “Карбала” Халқаро стадионида бошланади.

Хабарга кўра, “Ал Шорта” жамоаси жами 7 маротаба Ироқ чемпионига айланган. Сўнгги 3 мавсумда бу жамоа кетма-кет Ироқ чемпионатида ғолибликни қўлга киритиб келган. Ҳозирда “Ал Шорта”ни маҳаллий мураббий Аҳмад Салаҳ бошқариб келмоқда.

“Пахтакор” эса миллий чемпионат тарихида жами 16 маротаба чемпионга айланган. Улар бу йилги мавсумга қадар 1992, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015, 2019, 2020, 2021, 2022, 2023 йилларда Ўзбекистон чемпионатида ғалаба қозонган. Умумий рекорд ҳам «Пахтакор»га тегишли бўлиб, олти бор кетма-кет чемпионликка эришган.

Чемпионликлардан ташқари, 13 бор Ўзбекистон кубоги, 2 марта Суперкубок, бир мартадан МДҲ ва Лига кубогида ҳам жамоа бош соврин соҳиби бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.