Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғади

Ўзгидромет хабарига кўра 6 ноябрь куни республиканинг 7 та вилоятида (Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкнт ва водий вилоятлари) вақти—вақти билан, баъзи ҳудудларда тинимсиз кучли ёмғир ёғиши маълум қилинган.

Булутли об—ҳавода кишиларда серотонин гормон етишмаслиги, тушкунлик, ланжлик, когнитив функция бузилиши рўй бериши мумкин. Серотонин гормонни балансда ушлаш учун албатта овқатланиш рационга бақувват таомларни киритиш лозим.

Бугун ёмғирли об—ҳавода циклонал таъсир хам организмга, хусусан қон босимига таъсир кўрсатиши мумкин.

Организмда серотонин гормонни балансда ушлаш ва циклонал омил таъсирини камайтиришда мана бу материалдаги тавсияларга амал қилган маъқул. Об—ҳаво ўзгаришларидан кучли таъсирга тушаётганлар эса шифокорга мурожаат қилишлари лозим.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.