Бугундан Yandex Go хизмати Ўзбекистон ҳудудида солиқ резиденти сифатида иш бошлайди

Автомобиль сервиса
Фото: Расмий хабарлар телеграм канали

Yandex Go хизмати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқ резиденти – «YandexGo UB» МЧЖ юридик шахс томонидан тақдим этилади. Солиқ қўмитаси ахборот хизматининг маълум қилишича, шу кундан бошлаб Yandex Go хизмати ўз ҳисоб-китобларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари асосида юритади, бирламчи ҳужжатларни ва солиқ ҳисоботларини тақдим этади ҳамда белгиланган солиқларни тўлайди.

«Бу ҳақда Ridetech International B.V. Солиқ қўмитасини расмий хат орқали хабардор қилди. Yandex Go хизматини фискал маълумотлар оператори билан интеграциялаш бўйича ишлар якунланди. Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва юридик шахслар мазкур сервис ёрдамида ташиш хизматини кўрсатганда мижозларга фискал чек бериш масаласи кўриб чиқилмоқда», – дейилади хабарда.

Шу тариқа, Yandex Go ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш бўйича Солиқ қўмитаси томонидан қўйилган талабларни бажармоқда.

«Шунингдек, MyTaxi ва Uklon хизматларининг фискал маълумотлар оператори билан интеграциялаш ишлари ҳам якунланганини маълум қиламиз», – дейилади ахборотда.

Яқин кунларда улар орқали кўрсатилган ташиш хизматлари учун тўловларни фискаллаштириш кутилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.