Бугунги Паралимпия ўйинларида Толиббой Йўлдошев олтин, Темурбек Гиязов бронза медалларини қўлга киритди
Бугунги Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетикачимиз Толиббой Йўлдошев Ўзбекистон делегацияси ҳисобига тўққизинчи олтин медални тақдим қилди. F37 классида диск улоқтириш секторида иштирок этган юртдошимиз 57.28 метр натижа билан фаолиятидаги энг яхши кўрсаткични қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, пара енгил атлетикачиларимиздан бири маҳоратли спортчи Темурбек Гиязов ўз номини Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг совриндорлари қаторига қўшиб қўйди. Т64 классида баландликка сакраш дастурида иштирок этган юртдошимиз 2.03 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозиргача 9 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронзага етди.
Аввалроқ, Сафия Бурхонова кумуш медалга сазовор бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Шарҳлар