Бухоро аэропортида Россия фуқароси ушланди: унинг буюмлари орасидан дрон топилди

Источник: instagram.com/maxonlymar

Россия элчихонасининг маълумотларига кўра, воқеа 2 февраль куни,  Максим Лимарь Новосибирск рейсига ўтириш учун тайёргарлик кўраётган пайтда содир бўлган. Унинг буюмлари орасидан дрон топилган, деб ёзади “Спутник” нашри.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ноқонуний учувчисиз аппаратларни олиб кириш, сақлаш, сотиш ёки улардан фойдаланганлик учун – 3 йилгача озодликдан маҳрум бўлиш мумкин.

Россия фуқароси вақтинчалик ушланган ва у ўзи яшаб турган хонадонга жойлаштирилган. Айни дамда ваколатли органлар томонидан квадрокоптернинг оғирлиги ва ўлчамлари экспертиза қилинмоқда.

“Россия элчихонаси Лымарь ва Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органлари билан доимий алоқада бўлиб турмоқда ва вазият имкон қадар тезроқ ҳал бўлишига ва фуқаронинг уйига қайтишидан умид қилмоқда”, – дейилан элчихона хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.