Бухоро тумани собиқ ҳокими Хайрилло Жўраев қамоққа олинган бўлиши мумкин

Фото: Бугун.уз

Бухоро тумани собиқ ҳокими Хайрилло Жўраев қамоққа олингани хақида хабарлар тарқалмоқда.

У Жиноят кодексининг 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 207 (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 229-4-моддаларида (ўзбошимчалик билан ер бериш тартибини бузиш) назарда тутилган жиноятларни содир этган бўлиши мумкин.

Хабарларга аниқлик киритиш мақсадида Anhor.uz Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов билан боғланди.

Унга кўра, «Маълумотлар тайёрланаётганлиги, барчаси бўйича расмий хабар берилишини» маълум қилган.

Расмий ва тасдиқланган маълумотларни кутиб қоламиз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.