Бухоро ва Когонда жамоат транспортида юриш қимматлашди

Фото: podrobno.uz

Бухоро ва Когон шаҳарларида жамоат транспортида йўлкира ҳақи оширилди, бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вилоят ҳокимининг 2024 йил 3 февралдаги қарорига асосан, Бухоро ва Когон шаҳарларида йўловчи ташувчи жамоат транспорти — автобус ва йўналишли таксиларда йўловчилар ташиш хизматларининг бир марталик чекланган тарифи (йўл кира ҳақи) 2 000 сўм этиб белгиланди, дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.