Бухоро вилояти ҳокимлиги: Туристик марказни қуриш учун бошқа ер участкаси танланади
“Бухоро туризм маркази” қурилиши учун “бошқа мақбул ер майдонлари танланади”. Бу ҳақда якшанба куни вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
“Мазкур лойиҳа бўйича кенг жамоатчилик ва фуқаролар фикрини инобатга олиб” шундай қарорга келингани айтилади.
«Бугунги кунда “Бухоро туризм маркази” лойиҳаси дастлабки босқичда тайёрланмоқда. Ушбу лойиҳа пухта ишлаб чиқилгандан сўнг тегишли тартибда барча келишувлардан ўтказилади», — дея қайд этади ҳокимлик.
Маълум қилинишича, ЮНЕСКО умумжаҳон марказининг тегишли хулосаси олинган ҳолда, якуний қарор қабул қилинади ва шундан сўнг қурилиш ишлари бошланади.
Аввалроқ Alerte Héritage “Бухоро туризм маркази” лойиҳаси хавотир ва кўплаб саволлар туғдираётгани ҳақида маълум қилган эди.
Шарҳлар