Бухоро вилоятида аёл ўз фарзандини икки йил давомида уриб қийнагани маълум бўлди
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил котибиятига Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи аёл ўзининг вояга етмаган фарзандини икки йил давомида қандай калтаклаб, қийноққа солаётгани ҳақида ариза ва видеоматериаллар келиб тушди.
Мазкур ҳолат юзасидан аёл болани бешикка боғлаб, узоқ вақт давомида таёқ билан уриб, бошқа буюмлар билан қийноққа солгани аниқланди.
Мазкур воқеа юзасидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а», «в» бандлари (вояга етмаган шахсни ва ночор эканлиги аниқ бўлган шахсни қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Шофиркон тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Болалар омбудсмани ушбу вазиятда болалар ҳуқуқларининг ишончли таъминланиши устидан назоратни давом эттиради.
Шарҳлар