Бухоро вилоятида кимё мажмуини қуриш режалаштирилмоқда

Фото: Singkham

Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида азотли ўғитлар ишлаб чиқарадиган «Қоракўлкимё» заводи қурилиши режалаштирилган. Завод «Қоракўл» ЭИЗ ҳудудида жойлашган бўлиб, Ferkensco Management Ltd инвестиция компаниясига ажратилган 50 гектар майдонни эгаллайди, дея хабар беради ЎзА.

Лойиҳа 600 миллион АҚШ долларига баҳоланган бўлиб, қурилиш ишлари жорий йилнинг тўртинчи чорагида бошланади, фойдаланишга топшириш 2026 йилнинг январига мўлжалланган.

Қурилишнинг бош пудратчиси Enter Engineering компанияси, Швейцариянинг Casale S.A.   компанияси эса дизайн ишлари билан шуғулланади ва ишлаб чиқариш технологиясига лицензияни тақдим этади.

Casale  компаниясининг  ишланмаси аммиак ишлаб чиқариш учун газ харажатларини пасайтириш ва зарарли чиқиндилар миқдорини камайтириш имконини беради. Завод йилига 495 минг тоннагача аммиак ва 594 минг тоннагача карбамид гранулаларини ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Заводда 364 та ускуна ўрнатилади, ишга туширилгач, уларга 500 дан ортиқ киши хизмат кўрсатади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.