Бухоро вилоятида ўсмир бошқалар номига 100 миллион сўмга яқин кредит олди
Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида 10 дан ортиқ шахснинг номига интернет орқали уларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланиб кредит расмийлаштирган 16 ёшли ўсмир қўлга олинди. Бу ҳақда “Бу кун” дастури хабар бермоқда.
Бир фуқаро номига 54 миллион сўм миқдорида кредит олиб қўйилгани аниқлангач унинг мурожаатидан сўнг воқеа ҳуқуқ-тартибот идоралари эътиборини тортган.
Терговчилар гумонланувчи норасмий равишда Пайнет тўлов пунктида ишлагани, у ерда сим-карталар чиқараётганлигини аниқлашади. У ишлаётганида, мижозларни суратга олади ва уларнинг алоқа маълумотларини ёзиб қолди. Кейинчалик, ушбу фотосуратлар ва телефон рақамларидан фойдаланиб, ўсмир фуқароларга онлайн кредит олиш учун ариза топширади.
Шу тариқа у жами 100 миллион сўмга яқин ссуда йиғиб, сўнг уни онлайн қимор ўйинларига сарфлаган. Ўсмир қимор ўйинларига берилиб кетгани туфайли тўхтай олмаслигини тушунтирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-2-моддаси (“Фирибгарлик”) билан иш қўзғатилган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодисанинг барча тавфсилотларини аниқлаш мақсадида тергов-суриштирув ишларини давом эттирмоқда.
Шарҳлар