Bo'limsiz

Бухоро вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари кўчада пакетга ўралган чақалоқни топиб олди

Фото: УВД Бухарской области

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида ички ишлар ходимлари кўчада қолдирилган чақалоқни топиб олди.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, 8 август куни соат 01:30 да профилактика инспектори Хабиб Абдураҳмонов ва ППХ ходими Шаҳзод Саидов маҳаллий шифохонанинг травматология бўлими ёнидан ўтаётганда чақалоқ йиғисини эшитган.

Шифохона панжараси ёнидан полиэтилен пакетга солинган 3-5 кунлик болани топиб олган ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари уни туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимига ётқизишди.

Суриштирув жараёнида маълум бўлишича, бола 4 август куни эрталаб соат 8:00 да тиббиёт ходимлари иштирокисиз шахсий уйда туғилган. Қоракўл тумани «Мироб» маҳалласида яшовчи унинг онаси 7 август куни соат 21:00 атрофида болани касалхона биноси ёнида қолдириб кетган.

Ҳозирда терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда.

Бу биринчи бундай ҳолат эмас, 2019 йилда Сурхондарё вилоятида аёл ўз фарзандини бозордаги ҳожатхонада қолдириб кетган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.