Бухоро вилоятида чигирткалар кўпайганлиги ҳолати юзасидан маълумот берилди

Бухоро вилояти Ромитан тумани Газли шаҳрида чигиртка сонининг кескин ошишига Фанлар академияси олимлари муносабат билдирди.

Маълумки Бухоро вилоятининг майдони 39 400 км2 ни ташкил этиб, вилоят ҳудудининг 80% дан ортиғини қизилқум чўли ташкил этади. Чўл ҳудудининг аксарият қисмида саксовул, юлғун, қандим, терескен каби чўл ўсимликлар ўсади.

«Ҳудудда саксовулзорларнинг кўп бўлиши бу ўсимлик билан озиқланадиган бошқа организмларнинг, хусусан катта саксовул букриси чигирткасининг кўпайишига имконият яратади», – дейилади муносабатда.

Катта саксовул букриси чигирткаси тўда ҳосил қилмайдиган чигирткалар қаторига кириб, у фақатгина саксовул ўсимлиги баргларини истеъмол қилиб, бошқа ҳеч қандай ўсимлик ёки қишлоқ хўжалик экинларига зарар келтирмайди.

Ҳозирги кунда Бухоро вилоятида тарқалган катта саксовул букриси чигирткасининг оммавий кўпайишига қарши кураш чоралари олиб борилган ва чигирткаларнинг тарқалиши назорат остига олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.