Бухорода 2,7 млрд сўмлик озонни емирувчи моддаларни олиб ўтишга уринган шахс аниқланди
Бухоро вилояти, Олот чегара божхона постида 2,7 миллиард сўмлик озонни емирувчи моддалари бўлган 3 турдаги 1290 дона фреон газ баллонларини яширинча олиб ўтишга уринган ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда Daryo нашри Бухоро вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Жавоҳир Исмоиловга таянган ҳолда хабар беради.
Маълум бўлишича, Олот чегара божхона постида фуқаро М.Ж. бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси амалдаги қонунларга мувофиқ тарзда назоратдан ўтказилган. Унда қиймати 21 минг долларни ташкил қилган 21,7 тонна оғирликдаги таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган 3 турдаги 1290 дона фреон газ баллонлари ортилгани аниқланган. Товарларни кўздан кечириш жараёнида мазкур фреонларнинг қадоқларидаги 22 рақами қўлбола тарзда ёпишқоқ ёрлиқлар кўмагида 134-а рақамига ўзгартирилгани аниқланган.
«Хлордифторметан-Р-22» моддасини ҳужжатларда гўёки «Тетрафторетан 134-а» тарзида кўрсатиш орқали юк эгаси ушбу товарларни Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномаларсиз олиб кирмоқчи бўлган.
«Айни пайтда қиймати 2,7 миллиард сўмлик 1290 дона фреон газ баллонлари вақтинчалик сақловга олинди. Ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейди Жавоҳир Исмоилов.
Применение Хлордифторметанни қўллаш Озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреал протоколи билан чекланган. Тетрафторэтан ўртача ҳарорат диапазонида ишлайдиган совутиш ускуналарида қўлланади. Шунингдек, у озон учун хавфсиз бўлган СМ-1 аралашмали совутиш агентининг асоси сифатида ишлатилади.
Шарҳлар