Бухорода 22 та қарағай кесилиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди
Бухоро шаҳрида 22 туп қарағайни ноқонуний кесиб ташлаш факти бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беради.
Аввалроқ, 2022 йил 1 октябрь куни Bukhara G.C. МЧЖ мансабдор шахслари, шунингдек, бошқа шахслар томонидан 22 туп қимматбаҳо қарағай дарахтлари ноқонуний кесилиб, табиатга 144,3 миллион сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлган эди.
Бироқ, бу ҳаракат енгилроқ жазо билан маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирилганди. Ноқонуний кесилган дарахтларни мусодара қилиш ўрнига уларни ҳуқуқбузарларга беришга ва корхона томонидан шахсий мақсадларда фойдаланилишига рухсат берилди. Бундан ташқари, жамиятдан янги дарахтларни экиш талаб қилинмади.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан 2023 йил 12 июль куни Жиноят кодексининг 198-моддаси (экинлар, ўрмонлар, дарахтлар ёки бошқа ўсимликларни шикастлаш ёки нобуд қилиш) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу жиноят ишини тергов қилиш устидан назоратни Бош прокуратура амалга оширмоқда.
Дарахтлар кесилган жойнинг 2018 йилдаги ва ҳозирги кўриниши:
Шарҳлар