Бухорода 26 млрд сўмлик газни талон-тарож қилган икки нафар мансабдор шахс ҳибсга олинди

Фото: freepik.com

Бухоро вилоятининг Когон туманида “Ҳудудгаз Бухоро” корхонаси нинг икки нафар мансабдор шахси 26 миллиард сўмлик газни талон-тарож қилгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратурасининг ахборот хизмати хабар беради.

Вилоят прокуратурасининг хабар беришича, судланувчилар A.Жабборов, Ж.Султонов, M.Хайитов ва A.Абдуллаевларга нисбатан жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди томонидан кўриб чиқилган. Судланувчилар M.Хайитов ва A.Абдуллаев «Дилдора» МЧЖ раҳбари A.Жабборов ва “Асиё Бухоро газ” МЧЖ раҳбари Ж.Султонов билан жиноий тил бириктириб, энергия ресурсларини талон-тарож қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этишган.

Жумладан, M.Хайитов «Ҳудудгазтаъминот» АЖ «Ҳудудгаз» Бухоро газ таъминоти филиали метрология хизмати бошлиғи, A.Абдуллаев эса метрология хизмати етакчи муҳандиси лавозимларида 2022 йил 15 августдан буён  ишлаб келган, улар ўз ваколатларини суиистеъмол қилган. Улар A.Жабборов ва Ж.Султонов билан олдиндан тил бириктириб, газ қувурларини талон-тарож қилиш мақсадида газ ҳисоблагичидаги мавжуд импульс трубкаси муҳри ҳеч қандай ҳужжатсиз алмаштирилган.

Натижада «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти томонидан 26,1 миллиард сўмлик катта миқдордаги табиий газ яширин тарзда талон-тарож қилинган. Жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди, 209-моддаси 2-қисми «а» банди, 228-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари билан A.Жабборов, Ж.Султонов  11 йил, A.Абдуллаев ва M.Хайитов 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Шунингдек, судланувчилар томонидан 6 миллиард сўм товон ундирилганлиги сабабли, қолган 20,1 миллиард сўм зарарни судланувчилардан ундириш белгиланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.