Бухорода Абдуллахон мадрасининг девори қулаб тушиши ҳолати бўйича текширув ўтказилмоқда
30 июль кечаси Бухоро шаҳрида “Абдуллахон” мадрасаси орқа томон деворининг бир қисми ўпирилиб тушган. Бу ҳақда UzNews нашри вилоят ҳокимлигининг матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
Ҳолат бўйича Маданий мерос агентлигининг вилоят бошқармаси, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, реставраторлар ва соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, воқеа жойида ўрганиш ишлари ўтказилган. Шунингдек, Республика Маданий мерос агентлигидан вакиллар ҳам жалб қилинган.
Бунга кўп йиллик техноген жараёнлар (иссиқ ва совуқ иқлим, ёғингарчиликлар ва ерости сувларининг кўтарилиши) сабаб бўлгани маълум қилинган.
Айни пайтда “Абдуллахон” мадрасасининг орқа қисми теворининг ўпирилиб тушган қисмини белгиланган тартибда тегишли лойиҳа асосида қайта тиклаш ва зарурий реставрация ишларини ташкил этиш ишлари бошланди.
Бундан ташқари, ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан суриштирув ишлари ҳам олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Шарҳлар