Бухорода ҳар бир туманни саноат тармоқларига ихтисослаштириш зарур

Фото: prezident.uz

Президент бошчилигида бўлиб ўтаётган йиғилишда Бухорода ҳар бир туманни саноат тармоқларига ихтисослаштириш зарурлиги қайд этилди.

Вилоятда 3 та йирик газ-кимё лойиҳаси, 10 та қуёш ва шамол станцияси қурилаяпти. Уларга 1 миллиард долларлик эҳтиёт қисмлар керак бўлади.

Бу эҳтиёжни қондиришни ўйлаш ўрнига, вилоятда бир хил маҳсулот ишлаб чиқарилиб, янгисини яратиш ва инновация олиб келиш устида ишланмаётгани қайд этилди.

Вилоятда 1,5 миллион тонна мева-сабзавот тайёрланади. Бу – Бухоро эҳтиёжидан 2 баробар кўп. Лекин, уларни атиги 11 фоизи қайта ишланади, 30 фоизи ташишда исроф бўлади. Вилоятнинг 4 та кичик агрологистика маркази қуввати 66 минг тонна маҳсулотни қайта ишлашга етади, холос.

Мутасаддиларга ушбу захираларни ҳисобга олиб ҳар бир туманни ихтисослаштиришга қаратилган дастур тайёрлаш топширилди.

Бухоро пахтаси ташқи бозорда энг харидоргир. Хитойдан жалб қилинган олимлар билимидан фойдаланиб, келгуси йилда 50 фоиз майдонда ҳосилдор пахта ва ғалла етиштиришга ҳозирдан тайёргарлик қилиш вазифаси қўйилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.