Бухорода браконьерлар Қизил китобга киритилган балиқларни ушлагани аниқланди
Бухоро вилоятида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Туркистон сўзанбалиғини ноқонуний овлаган тўрт нафар фуқарога нисбатан ҳукм чиқарилди, дея хабар беради Экология вазирлиги.
Ўтган йилнинг декабрь ойида фуқаролар Агитма кўлида тақиқланган балиқ овлаш тўридан фойдаланиб, 12 та Туркистон сўзанбалиғини, 7 та Осиё-Европа товонбалиғини, 17 та сазан ва 1 та шемай балиғини ушлаган. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарар 292 миллион 162 минг сўмни ташкил этган.
Улар ЎзР ЖКнинг 202-моддаси 3-қисмида (Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилди.
Қонунбузарларга 4 йил 6 ой, бир фуқарога 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шарҳлар