Bo'limsiz

Бухорода ёнғин содир бўлди: 23 дўкон ёниб кетди

Фото: Zamon.uz

31 июльдан 1 августга ўтар кечаси тунги соат 02:05 да вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига Бухоро вилоят Миллий гвардия ходимлари томонидан қўл телефонидан қўнғироқ қилиб, Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган 2 қаватли савдо дўконлари (Халқ тилида эски ПМК савдо мажмуаси)да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар берган. Воқеа жойига вилоят гарнизонидан 11 та  ёнғин-қутқарув экипажлари ҳамда 7 та ҳамкорликдаги хизматларнинг техникалари жалб этилган. Бу ҳақда ФФВ матбуот хизмати хабар беряпти.

Ёнғин жойига соат 02:07 да етиб бориб, савдо дўконларининг тахминан 700м2 майдонга тарқалиб ёнаётганлиги тўғрисида маълумот олинган ва соат 03:11 да батамом ўчирилган.

“Ёнғин оқибатида Ибн-Сино кўчаси йўли ёқасида жойлашган тадбиркорлик субъектларига тегишли 2 қаватли 15 та дўконнинг  ички товар махсулотлари ва шифт қисми ёнган бўлиб, худди шу манзилда бўлган Бухоро марказий деҳқон бозори AЖга қарашли 1 қаватли савдо павилионидаги 8 та савдо дўконлари (жами 23 та савдо дўкони) ичида бўлган товар моддий бойликлари ва дўкон жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Ёнғиндан бозор тасаруфидаги павилион ва савдо дўконларининг 10.000 м2 майдони сақлаб қолинди”, – дейилади хабарда.

Ёнғин натижасида инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган. Содир бўлган ёнғин юзасидан вилоят ИИБ ва ФВБ томонидан терговга қадар текшиирув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ёнғин-техник экспертизаси тайинланган.

Воқеа жойига вилоят сектор раҳбарлари, ФВБ, Миллий гвардия бошқарма бошлиқлари ва бошқа масъул раҳбарлар жалб этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.