Бухорода Санъат мактабининг бузилиши: қурувчилар мусиқа асбобларини таҳқирламоқда (видео)
Блогер Никита Макаренко Бухородаги Санъат мактаби чолғу асбобларини бузишда иштирок этаётган қурувчилар ҳақида видео чоп этди.
«Мен бу видео Euronews’ да намойиш этилишини хоҳлайман», – деб ёзади Никита Макаренко.
““Боқий Бухоро” лойиҳаси эгаларининг умумий маданий даражасини тахминан шундай тасаввур қиляпман. Эҳтимол, бу лойиҳанинг бош директоридир”, – дея изоҳ беришда давом этади Макаренко.
Шаҳарда бухороликларнинг севимли санъат мактабини бузишни бошлашди. Педагогларнинг ижодий жамоаси ва болалар совет даврида қурилган собиқ ётоқхонанинг эски, эҳтимол хавфли биносига кўчирилди. Энди болалар санъатга алоқаси бўлмаган вайронага айланган бинода санъатни ўрганишади.
Улашиш:
Шарҳлар