Бухорода туғруқхона ходимаси фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди
Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида иш жойида фоҳишахона ташкил қилган аёл қўлга олинди, дея хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.
27 февраль куни соат 19:00 атрофида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида рейд ўтказган.
41 ёшли туғруқхона ходимаси бўлимлардан бирида интим муносабатда бўлиш учун шароит яратиб берган. Гумондор аёл 200 минг пул олаётган пайтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар