Бухорода қурувчи компания пулларини қайтаришни рад этгани учун фуқаро ўзини ёқиб юборди
Бухорода фуқаро қурувчи компаниянинг ҳаракатларига қарши норозилик белгиси сифатида ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда “Спутник” нашри Бухоро вилоят прокуратурасининг матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.
Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, 2021 йил март ойида жабрланувчи қурилаётган уйдан 150 млн сўмга квартира сотиб олган. Бироқ қурувчи сотиб олинган кўчмас мулкни харидорга расмийлаштирмаган ва харид учун пулларни қайтаришни рад этган.
Ўз муаммосининг ечимини топа олмаган фуқаро ўзининг устидан бензин қуйган ва ёқиб юборган. Гувоҳлар оловни ўчиришга муваффақ бўлган ва тез ёрдамни чақирган.
Уни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро вилоят филиалига олиб келишган. Фуқаро танасининг 50% куйиш жароҳатини олган.
Қурувчи компанияга нисбатан “ўз жонига қасд қилишга мажбурлаш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Шарҳлар