Бухорода ўзбек қўғирчоқлари тайёрланадиган ягона музей-устахона ўз биносидан маҳрум бўлиши мумкин

Фото: advantour

Бухорода ўзбек қўғирчоқлари тайёрланадиган ягона музей-устахона ўз биносидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда журналист Шаҳзода Мироқова ўзининг ижтимоий тармоқларида фикр билдирди.

“Устахонамиз йўқ бўлиб кетиш, уйимиз, ижодий бошпанамиз хавф остида”, – дейди музей директори Зокир Жўраев.

Музей-устахона асосчиси Искандар Ҳакимов ушбу устахонадаги қўғирчоқлар музейлар ва шахсий коллекцияларда сақланишини таъкидлайди.

“Агар биз ижарага олган бинодан маҳрум бўлсак, ўзбек театрига бағишланган ягона музей экспозиция, шунингдек, шаҳримиздаги сувенир қўғирчоқлар ҳам йўқолади”, – дейди Ҳакимов.

2024 йил март ойида янги ижара шартномасига эга бўлиб, “ижара тўлови аввалгисидан деярли уч баравар кўп эканлигини билиб, ҳайратда қолгандик”, – дея қайд этади Жўраев.

“Бизнинг илтимосимизга кўра, қайта ҳисоб-китоб ва янги аукцион ўтказилди, унда миллий матолардан замонавий аёллар либосларини ишлаб чиқарувчи ва бинодан модалар намойиши учун фойдаланмоқчи бўлган рақобатчи пайдо бўлди”.

Музей 17 йилдан бери мавжуд. Жўраевнинг сўзларига кўра, унда “халқимиз тарихидан ҳикоя қилувчи, маданиятимиз ва меросимизни акс эттирувчи қўғирчоқлар жонланади”.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.