Бухородаги мебель омборида йирик ёнғин содир бўлди
15 июль куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда содир бўлган ёнғин акс этган видео тарқалди. Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси воқеа юзасидан изоҳ берди.
Ёнғин соат 13:00 да Бухоро вилояти, Қарши кўчаси, Шайх-ул Олам маҳалласи, “Нигора” МЧЖга қарашли тайёр мебель маҳсулотлари омборида содир бўлган.
Соат 13:02 да воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келиб, ёнғинни ўчиришга киришган.
Омбор ичидаги ёнғин натижасида тайёр маҳсулотлар ёниб кетган. Ёнғинни ўчириш ишлари давом этаётгани хабар қилинмоқда. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида хабар берилмаган. Сабаблар аниқланмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар