Буюк Британия 8 йил давомида биринчи марта ядро синовларини ўтказади
The Telegraph нашрининг хабар беришича, Буюк Британия 2016 йилдан буён биринчи марта Атлантика океанида сув ости кемасидан ядро ракетасини синаб кўриш учун учиришни амалга оширади.
HMS Vanguard сув ости кемаси Атлантика океанига етиб келганидан кейин кема ишлатувчи компаниялар синов ўтказилиши ҳақида огоҳлантирилди.
Ядро зарядисиз каллак иштирок этадиган синов Флорида шарқий соҳилидан тахминан 90 км узоқликда 5,900 км радиусдаги ҳудудда февралнинг 4 санасигача ўтказилади.
Буюк Британия охирги марта 2016 йилда ядро қуролини синаган эди.
Бундай синовлар олдиндан режалаштирилган бўлиб, геосиёсий вазиятга бевосита жавоб ҳисобланмайди, аммо Қизил денгиздаги инқироз кескинлашган шароитда рўй бермоқда.
Шарҳлар