Буюк Британия ва Ўзбекистон таълим ва иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Буюк Британия Бизнес ва савдо вазирлигининг Хитой, Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик департаменти директори ўринбосари Филиппа Сондерс билан учрашув ўтказди.
Томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболларини, шунингдек, таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилдилар. Лондон Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги асосий ҳамкор сифатида қайд этиб, муносабатларни янада чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирган.
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув якунлари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини максимал даражада ошириш бўйича келишувга эришилган.
Шарҳлар