Бутунжаҳон туризм ташкилоти билан ҳамкорлик янада кенгаяди

Фото: Президент матбуот хизмати

Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеяси 25-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида Самарқандга “Бутунжаҳон маданий туризм пойтахти” мақомини бериш тўғрисида декларация ҳамда Халқаро туризм академиясини ташкил этиш тўғрисида битим қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беряпти.

«Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдуҳакимов ва ЮНВТО бош котиби З.Пололикашвили томонидан имзоланди», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.