Буви ва невара заргарлик буюмларини ғайриоддий йўл билан постдан олиб ўтмоқчи бўлди

Фото: ГТК

Сирдарё вилояти  “Малик” чегара ўтказиш пунктида йирик миқдордаги қимматбаҳо заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.

Божхона пункти орқали ҳаракатланаётган фуқаролардан бири холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, ички кийимлари орасидан оёқларининг юқори қисмига 19 дона ўрам яширганлиги аниқланди.

Мазкур ўрамлар белгиланган тартибда очиб кўрилганида уларнинг ичида 9 турдаги 468 дона қимматбаҳо металлдан ясалган ва бриллиант тошлар билан безатилган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ушбу шахс заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишда ёнидаги 14 ёшли неварасидан ҳам фойдаланган. Вояга етмаган ушбу шахс ҳам белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, унинг ҳам ички кийимлари орасига 12 дона ўрам яширилгани аниқланди. Мазкур ўрамларда эса 8 турдаги 454 дона тақинчоқлар борлиги маълум бўлди.

Ушбу беркитилган заргарлик буйюмлари жами 922 дона бўлиб, умумий оғирлиги 6,7 kg.dan ошмоқда, умумий қиймати эса 5,6 млрд сўмни ташкил қилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.