Бухарода автомобилни ўзлаштириб олган шахс ушланди

Фото: ўза.ўз

Жондор туманида фуқаро Р.С томонидан олиб чиқиб кетиш мажбурияти билан Республика  ҳудудига олиб кирилган “Нексия” русумли транспорт воситаси жорий йилнинг 24 март кунида белгиланган тартибда олиб чиқиб кетилган. Аммо шу фурсат оралиғида ушбу автомашинанинг кузов рақамлари қўлбола усулда кесиб олинган. Худди шу русумли бошқа автомашинага кўчириб ўтказилган.

Ҳуқуқ тартиботи идораларини чалғитиш мақсадида амалга оширилган ушбу жиноий хатти-ҳаракат натижасида фуқаро хорижий давлатдан олиб чиқиб кетиш шарти билан олиб кирган автомашинасининг кузов рақамларини бошқа ўхшаш транспорт воситасига кўчириб ўтказиб, божхона тўловларидан қочишни мақсад қилган.

«ИИБ ЭКМнинг берган хулосасида ҳам ушбу ҳолат ўз тасдиғини топди. Ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар умумий қиймати 120 миллион сўм деб баҳоланаётган автотранспорт воситаси вақтинча сақловга олинган», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.