Бухорийнинг “Ат-тариху-с-сағир» асари таржима қилинди
Имом Бухорийнинг “Ат-тариху-с-сағир» асарида 2997 нафар ҳадис ривоят қилувчи ҳақида маълумот берилган, деб хабар бермоқда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов.
Асар 42 бобдан иборат бўлиб, унда ўқувчига тушуниш осон бўлиши учун 305 та изоҳ ва шарҳ, 145 та тушунтириш ёзилган ҳамда 150 га яқин географик жой номлари берилган.
«Китоб ҳадис илми ва ҳадис ривоят қилувчилар тарихи билан шуғулланувчи тадқиқотчилар учун мўлжалланган қимматли илмий манба ҳисобланади», – дейилади хабарда.
Таржима ишлари Миср, Туркия ва Россиядаги таниқли исломшунос олимлар билан мунтазам илмий маслаҳатлашувлар асосида амалга оширилган. Яқин истиқболда китоб “Вақф” фонди маблағлари ҳисобига чоп этилиши ҳамда хорижий ва маҳаллий илмий доира вакиллари, кенг жамоатчилик учун тақдимотлар ташкил қилиниши режалаштирилган.
Шарҳлар