Бухоро шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Фото: пресс-служба хокимията Бухарской области

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб ёзмоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва шаҳар фаоллари иштирок этди. Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Бухоро илоят ҳокими Жамол Носировни Бухоро шаҳар ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди.

«Айни вақтга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Турсунов Қурбон Ибрагимович Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди», – дейилади.

Кун тартибидаги масала юзасидан шаҳар Кенгаши депутатлари ва фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.