Бухорода фермер ҳўжалиги раҳбари 223,6 млн. сўмлик электр энергиясини ўғирлади
Бухоро вилоятида ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирларида Олот туманидаги “У.Б.” фермер ҳўжалиги раҳбари У.Р. хўжаликка қарашли ер майдонига экилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини суғориш учун сув насосини тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 223,6 млн. сўмлик (82,8 минг кВт-соат) электр энергиясини ўғирлагани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбари У.Р. га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Улашиш:
Шарҳлар