Бухоро шахрида 2 қаватли бинонинг ертўласида портлаш содир бўлди
Бугун, 1-март куни соат 08:57 ларда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, “Ёшлик” МФЙ, Алпомиш кўчасида жойлашаган 2 қаватли бинонинг 1-қаватидаги автомобил эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги таҳмин қилинмоқда. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
«Чақнаш оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушган. Чақнаш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида халок бўлган ва яна 1 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган», – дейилади хабарда.
Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ ходимлари чиқишган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар